Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг февраль ойида инфляция 0,6 % ни ташкил этди.

Ой давомида айрим асосий мева-сабзавотлар нархларида ўсиш кузатилди. Хусусан, помидор нархи 12,1 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −12,5 %), қовоқ 11,7 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −57,1 %), картошка 5,0 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +2,0 %), булғор қалампири 4,2 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −15,1 %), олма 4,1 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +12,4 %), лимон 3,6 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +90,0 %), банан 3,0 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +2,4 %), сабзи ва карам 1,8 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан мос равишда +8,8 % ва +10,6 %) ошди.

Шунингдек, айрим маҳсулотлар нархларида пасайиш ҳам кузатилди. Жумладан, бодринг нархи 13,8 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −13,0 %), мандарин 5,6 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +15,8 %), апельсин 5,4 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +6,8 %), лавлаги 1,7 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан +8,3 %) арзонлашди. Пиёз нархи эса 0,9 % га (2025 йил февраль ойига нисбатан −3,0 %) пасайди.

p