Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 244,4 минг нафар тожикистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,4 минг нафарга ёки 21,6 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
саёҳат – 13,3 минг нафар;
қариндошларни йўқлаш – 208,5 минг нафар;
хизмат юзасидан – 17,4 минг нафар;
ўқиш – 483 нафар;
даволаниш – 3,8 минг нафар;
тижорат – 809 нафар.



