Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга 8 та хорижий давлатдан қиймати 124,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 422,6 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,3 минг тоннага ёки 10,3 % га камайган.

2025 йилда Ўзбекистонга энг кўп буғдой уни етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 399,8 минг тонна;

Россия – 22,1 минг тонна;

Тожикистон – 425 тонна;

АҚШ – 90 тонна;

Қирғизистон – 50 тонна;

Бошқа давлатлар – 71,3 тонна.

3379_p28514