Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида қарийб 7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 23 % га ошган.

Жорий йилнинг 11 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 3,1 млн нафар;

Қозоғистон — 1,3 млн  нафар;

Тожикистон — 1,2 млн нафар;

Россия — 399 минг нафар;

Саудия Арабистони — 296,4 минг нафар;

Туркия — 251,1 минг нафар;

БАА — 126,3 минг нафар;

Миср — 61 минг нафар;

Хитой — 46 минг нафар;

Вьетнам — 35,6 минг нафар.

eeb330a642b315c94750b3a24c6d01cd_p70561