Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 69,7 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:
- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 218,7 трлн сўм
- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 64,9 трлн сўм
- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 30,2 трлн сўм



