Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида турли русумдаги 326 364 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,6 минг донага ёки 9,6 фоизга ошган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

Cobalt – 116 008 дона;

Damas – 67 879 дона;

Tracker – 34 179 дона;

Onix – 22 598 дона;

KIA – 19 633 дона;

Chery – 6 882 дона;

Haval – 6 245 дона;

BYD – 13 730 дона;

Tank 500 – 47 дона;

Maxсус енгил автомобиллар - 39 163 дона.

cobalt_p27769