Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 419 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Улардан 331,7 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,1 фоизини ташкил этди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

Масъулияти чекланган жамиятлар – 331 686 та (79,1 %);

Хусусий корхоналар – 47 028 та (11,2 %);

Оилавий корхоналар – 36 518 та (8,7 %);

Акциядорлик жамияти – 637 та (0,2 %);

Бошқалар – 3 358 та (0,8 %).

photo_2026-03-13_14-24-05_p46803