Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 28 та хорижий давлатдан қиймати 1,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 115,3 минг жуфт поябзал импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 19,5 минг жуфтга ёки 14,5 фоизга камайган.
2026 йилнинг дастлабки икки ойида Ўзбекистонга энг кўп поябзал етказиб берган давлатлар:
Хитой – 94,6 минг жуфт;
Вьетнам – 5,2 минг жуфт;
Туркия – 3,4 минг жуфт;
Ҳиндистон– 2,5 минг жуфт;
Индонезия – 2 минг жуфт;
Бошқа давлатлар – 7,6 минг жуфт.



