Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболдаги кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида “Миллий статистика қўмитаси стипендияси” танлови эълон қилинади.

Кимлар иштирок этиши мумкин?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаларида кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган, статистика, иқтисодиёт, молия, ахборот технологиялари ҳамда маълумотлар илми ва таҳлили (Data Science & Analytics) йўналишларида ўқиётган:

– бакалаврият 3–4-босқич талабалари;

– магистратура босқичи талабалари.

Танлов босқичлари

Танлов 3 босқичда ўтказилади:

1-босқич – Ҳужжатларни тақдим этиш ва кўриб чиқиш (саралаш       босқичи).

2-босқич – Назарий билимларни баҳолаш тестлари (статистика, иқтисодиёт, математика, аналитик фикрлаш, IQ, инглиз тили).

3-босқич – Танлов комиссияси аъзолари билан суҳбат.

1-босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар билан боғланилади ва 2-босқичга таклиф этилади.

Номзодлар ҳужжатларни умумлаштириб фақат битта PDF шаклда 2026-йил 15-феврал куни соат 18:00 гача қуйидаги э-маил манзилига юборишлари лозим: sto1@stat.uz

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Маълумотнома (CV, боғланиш учун алоқа маълумотлари кўрсатилган ҳолда);
  • Рағбат хати (Motivation letter);
  • Академик рейтинг кўрсаткичлари (академик маълумотнома);
  • Хорижий тилларни билиш бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
  • Илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
  • Эришилган ютуқлар ва ижтимоий фаоллик бўйича маълумот ҳамда тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлса).

Ғолиблар ва стипендия

Танлов натижаларига кўра 10 нафар ғолиб аниқланади ва уларга 2025-2026 ўқув йилининг иккинчи ярми (февраль-июнь) давомида БҲМнинг 3 баробарига тенг стипендия тўланади.

Қўшимча саволлар бўйича: +998712038000 (ички рақам: 1531)

Эслатма: Танловнинг тўлиқ шартлари, босқичлар ва баҳолаш мезонлари Миллий статистика қўмитаси стипендияси низомида батафсил келтирилган (танишиш тавсия этилади).