Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 770 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 365 таси қўшма ва 14 405 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,4 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,2 фоиздан 76,7 фоизгача ошган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 5 257 та;
Россия — 3 214 та;
Туркия — 2 173 та;
Қозоғистон — 1 232 та;
Жанубий Корея — 709 та;
Афғонистон — 653 та;
Озарбайжон — 430 та;
БАА — 421 та;
Тожикистон — 420 та;
Ҳиндистон — 397 та.



