Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида жами 15 259 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат – 10 841 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 3 750 нафар;

ўқиш – 333 нафар;

хизмат юзасидан – 307 нафар;

даволаниш – 28 нафар.

photo_2025-11-06_08-13-30_p32385