Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойарида 34 634 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг нафарга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
саёҳат – 28 416 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 5 364 нафар;
хизмат юзасидан – 311 нафар;
ўқиш – 300 нафар;
даволанши – 243 нафар.



