Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 17 595 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

 савдо соҳасида – 6 286 та;

 саноат соҳасида – 3 647 та;

 қурилиш соҳасида – 1 358 та;

 ахборот ва алоқа соҳасида – 1 354 та;

 яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 725 та;

 ташиш ва сақлаш соҳасида – 572 та;

 қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 437 та;

 соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 206 та;

 бошқа соҳаларда – 3 010 та.

invest_26072024_p82241