Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 26 та хорижий давлатлардан қиймати 65,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 317,1 минг дона музлаткич ва совиткич импорт қилинган.
7 ойда Ўзбекистонга энг кўп музлаткич ва совиткич етказиб берган давлатлар:
Хитой — 205,8 минг дона
Россия — 49,2 минг дона
Туркия — 28,8 минг дона
Украина — 12,2 минг дона
Қозоғистон – 11,3 минг дона
Таиланд — 4,3 минг дона
Индонезия — 1,7 минг дона
Беларусь — 1,5 минг дона
Бошқа давлатлар — 2,3 минг дона



