Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,05 квадриллион сўмни ташкил этди.
Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:
Молиявий хизматлар — 124,6 %
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,7 %
Ижара хизматлари — 119,1 %
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 114,2 %
Меъморчилик, муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 113,5 %
Транспорт хизматлари — 110,8 %
Савдо хизматлари — 113,8 %
Бошқа хизматлар — 112,8 %
Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 112,3 %
Шахсий хизматлар — 112,3 %
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 113,1 %
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 110,4 %
Таълим соҳасидаги хизматлар — 110,4 %



