Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 996 нафарга ёки 14,3 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида АҚШга борган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

саёҳат – 5 683 нафар

қариндошларни йўқлаш – 1 978 нафар

ўқиш – 179 нафар

хизмат юзасидан – 104 нафар

даволаниш – 23 нафар

ashga-borgan_p80989