Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги жами хизматлар ҳажми 1,6 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8 % га ёки 321,4 млрд сўмга ошган.

Шундан, ҳисоблар тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий тафтиш (аудит) соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 1,1 трлн сўмни ёки ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги жами хизматлар ҳажмининг 66,3 % ини ташкил этган.

khizmat-rasm_p79456