Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони (филиалларни қўшган ҳолда) 138 тани ташкил этган.

Музейларга 2024 йил давомида 4,8 млн киши ташриф буюрган.

Улардан 1,4 млн нафарини хорижий сайёҳлар ташкил этади.

Мамлакатимиздаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга бўлган ТОП-5 музейлар:

Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси - 1 035 325 нафар

Регистон ансамбли дирекцияси - 908 225 нафар

Шон-шараф давлат музейи - 656 355 нафар

Бухоро давлат музей-қўриқхонаси - 489 208 нафар

Ичан-қалъа давлат музей-қўриқхонаси - 456 917 нафар

m