Жаҳон банки томонидан янгиланган методология асосида шакллантирилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” натижаларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил якунлари бўйича 81,5 балл тўплаб, 217 та мамлакат орасида 58-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич мамлакатнинг ўтган йилга нисбатан 4 поғонага юқорилаганини англатади (2023 йилда — 80,3 балл, 62-ўрин).
МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон 5-ўринни қайд этди. Индекс мамлакатнинг статистик тизими салоҳияти, маълумотлар очиқлиги, халқаро стандартларга мослиги ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолайди. Хусусан, расмий статистиканинг шаффофлиги, маълумотларнинг халқаро платформаларда эълон қилиниши ҳамда миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари индикаторларининг шакллантирилиши юқори натижага хизмат қилди.
Жаҳон банки рейтингида Ўзбекистон позицияларини янада яхшилаш мақсадида миллий статистика тизимини модернизация қилиш, кузатувлар сифатини ошириш ва халқаро маълумот алмашинувини кенгайтиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.



