2026 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда йирик онлайн савдо платформаларидан бири — “Asaxiy books” МЧЖ ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Мазкур ҳамкорлик статистик кузатувларни замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштиришга, хусусан, онлайн савдо платформаларида шаклланаётган нарх маълумотларидан истеъмол нархлари индекси ҳисоб-китобларида самарали фойдаланишга қаратилган.

Учрашув давомида томонлар ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, нарх маълумотларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, статистик маълумотлар сифати ва ишончлилигини янада ошириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ушбу ҳамкорлик истеъмол бозоридаги жараёнларни чуқурроқ таҳлил қилиш, инфляцияни баҳолаш сифатини яхшилаш ҳамда замонавий ва ишончли статистик кўрсаткичларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кунда истеъмол нархлари индексини шакллантиришда CAPI, CАТИ, wеb scraping технологиялари ҳамда солиқ органлари базасидаги онлайн-касса машиналари чек маълумотлари каби манбалар орқали 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан нарх маълумотлари олинмоқда.

p