Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-август ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан, Ўзбекистонда қишлоқ жойларида яшовчиларнинг 93,9 фоизи интернетдан фойдаланади.
Мазкур даврда ушбу кўрсаткич шаҳар жойларда яшовчиларда 94,3 % қайд этилган.
Йиллар кесимида қишлоқ жойларда яшовчи интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши:
2021 йил – 72,3 %;
2022 йил – 81,8 %;
2023 йил – 87,6 %;
2024 йил – 92,6 %;
2025 йил (январь-август) – 93,9 %.
Йиллар кесимида шаҳар жойларда яшовчи интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши:
2021 йил – 79,4 %;
2022 йил – 86,1 %;
2023 йил – 90,4 %;
2024 йил – 94 %;
2025 йил (январь-август) – 94,3 %.



