Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 15 та хорижий давлатларга қиймати 80,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 87,9 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
Россия – 69,9 минг тонна;
Қозоғистон – 13,1 минг тонна;
Қирғиз Респеспубликаси – 4 минг тонна;
Беларусь – 615 тонна;
Бошқа давлатлар – 259 тонна.



