Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ПФ–173-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йилнинг 15 январь — 28 февраль кунлари мамлакатимизда “Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

p

p

Мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси, туман-шаҳар статистика бўлимлари томонидан жойларда рўйхатга олувчиларни тайёрлайдиган мураббийлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

photo_2025-10-20_12-52-16_p98808

p

Ушбу семинарларда Фармоннинг мазмун-моҳияти, рўйхатга олиш босқичлари ва унинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. Шунингдек, рўйхатга олиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари, электрон саволномаларни тўлдириш тартиби ва бошқа муҳим мавзуларда маълумотлар берилмоқда.

p

p

Бу каби ўқув-семинарлар муҳим тадбир – аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини юқори даражада ташкил этиш ва халқаро талаблар асосида ўтказишга хизмат қилади.

p