Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатга қиймати 36 млн АҚШ долларига тенг бўлган 45,2 минг тонна помидор экспорт қилган.
Экспорт ҳажми 2024 йилга нисбатан 3,3 минг тоннага камайган.
2025 йилда Ўзбекистон энг кўп помидор етказиб берган давлатлар:
Россия – 32 786 тонна;
Қозоғистон – 6 850 тонна;
Қирғиз Р. – 5 115 тонна;
БАА – 325,8 тонна;
Тожикистон – 48,2 тонна;
Бошқа давлатлар – 81,6 тонна.



