Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 69,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,4 % га ўсган.
1 март ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 87 614 тани ташкил этди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 73,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 16,5 % ўсишни қайд этди.
1 март ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 53 123 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



