Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 27,5 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 минг нафарга ёки 26,9 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 25,2 минг нафар;

хизмат юзасидан – 1,1 минг нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 минг нафар;

ўқиш – 76 нафар;

тижорат – 20 нафар.

germon_p14342_p79140