Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 41,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 % га ўсган.

Мазкур даврда Ўзбекистон 180 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида): 

— Хитой – 12,8 млрд;

—  Россия – 7,8 млрд;

—  Қозоғистон – 3 млрд;

—  Туркия – 1,7 млрд;

—  Корея Республикаси – 1,5 млрд;

—  Германия – 1 млрд;

—  Ҳиндистон – 1 млрд;

— Туркманистон – 926,2 млн;

—  Беларусь – 698,8 млн;

—  АҚШ – 656,1 млн.

 i