Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга 14 та хорижий давлатдан қиймати 3,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 570 тонна чой импорт қилинган.
Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 421 тоннага камайган.
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонга энг кўп чой етказиб берган давлатлар:
Хитой – 2 122 тонна;
Қозоғистон – 123 тонна;
Эрон – 113,4 тонна;
Кения – 97,6 тонна;
Индонезия – 41,8 тонна;
Бошқа давлатлар – 72,3 тонна.



