Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 70,7 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 70,7 трлн сўм (83,1 %)
— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 6,5 трлн сўм (7,6 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 7,4 трлн сўм (8,7 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 0,5 трлн сўм (0,6 %)



