Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 983,4 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,8 % га ўсган.
Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмида компьютер ва периферик ускуналарни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажмининг улуши 12,3 % ни ташкил этган.



