Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 98 та концерт ташкилоти фаолият юритган.
2024 йил давомида концертларга жами 10,5 млн нафар томошабин ташриф буюрган.
Концертларга ташриф буюрувчилар сони бўйича энг юқори қайд этилган ҳудудлар:
Тошкент шаҳар – 5 810,6 минг нафар;
Самарқанд вилояти – 505,2 минг нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси – 461,9 минг нафар;
Сурхондарё вилояти – 403,3 минг нафар;
Хоразм вилояти – 397,1 минг нафар.



