Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллионтани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 % га ошган.
Музейлардаги асосий фонд экспонатлари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 1 255 915 та;
Самарқанд вилояти – 239 650 та;
Қорақалпоғистон Республикаси – 197 506 та;
Сурхондарё вилояти – 178 080 та;
Фарғона вилояти – 161 403 та;
Бошқа ҳудудлар – 703 441 та.



