2025 йилнинг 10–12 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида МДҲ мамлакатлари миллий статистика идоралари мутахассислари иштирокида миллий ҳисоблар тизимига оид масалаларга бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлади.

p

p

Анжуманда Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон статистика идоралари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси экспертлари иштирок этмоқда. Дастур доирасида МҲТнинг жорий ҳолати, ҳисоб-китоблар методологиясини такомиллаштириш, МҲТ–2025ни жорий этиш, ППС ҳисоблари ва ЯИМни дезагрегация қилиш юзасидан тақдимотлар ўтказилмоқда. Субмиллий кўрсаткичлар, тузилмавий ҳисоб-китоблар, норасмий иқтисодиётни баҳолаш ва халқаро стандартлар интеграцияси каби масалалар ҳам муҳокама қилинмоқда.

photo_2025-12-10_15-51-14_p97892

p

Анжуманда миллий ва халқаро экспертлар томонидан онлайн ва офлайн форматда маърузалар тақдим этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси вакиллари МҲТ–2025га тайёргарлик, таҳлилий инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда рақамли технологияларни ҳисоб-китобларга жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот бермоқда. Тадбир МДҲ мамлакатлари ўртасида статистик ҳамкорликни кучайтириш ва миллий ҳисоблар тизимини халқаро стандартлар асосида модернизация қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

p