Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 61,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2024  йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 % га ошган.

Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари хажмидаги улуши 25 % ни ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-октябрь):

2021 йил – 16,6 трлн сўм

2022 йил – 19 трлн сўм

2023 йил – 22 трлн сўм

2024 йил – 54 трлн сўм

2025 йил – 61,7 трлн сўм

urilish_p80752