Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 48,2 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 21,2 % га ошган.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми бўйича ҳудудлар рейтинги қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 34,7 трлн сўм
Фарғона вилояти – 1,8 трлн сўм
Самарқанд вилояти – 1,7 трлн сўм
Тошкент вилояти – 1,6 трлн сўм
Андижон вилояти – 1,2 трлн сўм
Қашқадарё вилояти – 1,2 трлн сўм
Наманган вилояти – 1 трлн сўм
Хоразм вилояти – 987,9 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 888,5 млрд сўм
Қорақалпоғистон Респ. – 825,4 млрд сўм
Бухоро вилояти – 812,8 млрд сўм
Жиззах вилояти – 664,6 млрд сўм
Навоий вилояти – 585,2 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 388,6 млрд сўм



