Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—сентябрь ойларида марказлашмаган молиялаштириш манбалари ҳисобидан 400,2 трлн сўмлик асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15.6 % га ошди.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-сентябрь):
2021 йил – 129,8 трлн сўм
2022 йил – 159,9 трлн сўм
2023 йил – 208,8 трлн сўм
2024 йил – 326,8 трлн сўм
2025 йил – 400,2 трлн сўм



