Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига 31,8 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сони қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 42,4 та;

Хоразм вилоятида – 40,5 та;

Бухоро вилоятида – 38,4 та;

Сирдарё вилоятида – 36,4 та;

Андижон вилоятида – 36,2 та;

Жиззах вилоятида – 35,2 та;

Навоий вилоятида – 35 та;

Тошкент вилоятида – 31,2 та;

Самарқанд вилоятида – 29,4 та;

Наманган вилоятида – 28,5 та;

Қорақалпоғистон Республикаси – 27,7 та;

Фарғона вилоятида – 27,2 та;

Қашқадарё вилоятида – 26,4 та;

Сурхондарё вилоятида – 24,5 тани ташкил этган.

 rasm-kichik-tadbirkorlikka_p33066