Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 8,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,3 минг тонна шоколад маҳсулотлари экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 753 тоннага ёки 29,9 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

Озарбайжон – 633,1 тонна;

Мўғулистон – 433,7 тонна;

Қозоғистон – 368,8 тонна;

Россия – 365,2 тонна;

Қирғиз Р.  – 360,3 тонна;

Бошқа давлатлар – 1,1 минг тонна.

shokoladd