2026 йилнинг 6 март куни Миллий статистика қўмитасида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.




Тадбирда қўмита раиси ўринбосарлари ҳамда марказий аппаратда фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирок этди. Йиғилишда мамлакатимизда уларга қаратилаётган юксак эътибор, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва фаол иштироки алоҳида таъкидланди.


Тадбир давомида Миллий статистика қўмитаси раҳбарияти томонидан хотин-қизларга самимий байрам табриклари йўлланиб, уларнинг қўмита тизимидаги самарали меҳнати, фидокорона фаолияти ва жамоа ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

Шунингдек, Хизматлар статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хан Елена “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлангани муносабати билан жамоа номидан самимий табрикланди.




