2026 йил 13 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида 2026–2030 йилларга мўлжалланган Статистикани ривожлантириш миллий стратегияси лойиҳасига бағишланган консультацион семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланиш бўйича ҳамкорлар вакиллари иштирок этдилар.

7j1a9212_p37529

7j1a9364_p31686

Семинар давомида мамлакат Миллий статистика тизимининг ҳозирги ҳолати бўйича баҳолаш натижалари ҳамда янги стратегия доирасида статистикани ривожлантиришнинг асосий йўналишлари тақдим этилди.

Иштирокчилар статистика тизимини модернизация қилишнинг муҳим устувор йўналишларини, жумладан халқаро статистика стандартларини жорий этиш, рақамли технологияларни ривожлантириш, маъмурий маълумотлардан кенг фойдаланиш ҳамда статистика маълумотларининг очиқлигини ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

dsc06635_p78964

7j1a9346_p86881

Шунингдек, расмий статистиканинг сифати ва тезкорлигини ошириш, маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда статистика тизими кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

7j1a9401-copy_p73328

dsc06668_p27515

Семинар давомида Жаҳон банки вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этиб, статистика тизимини янада такомиллаштириш бўйича ўз тажрибаси ва тавсияларини тақдим этдилар.