Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 32 та давлатдан қиймати 66,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 19,1 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 минг тоннага ёки 19,9 фоизга камайган.

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:

Россия – 14 минг тонна

Нидерландия – 1,4 минг тонна

Украина –  839,1 тонна

Қозоғистон –  583,5 тонна

Туркманистон –  463,1 тонна

Франция –  399,2 тонна

Бошқа давлатлар – 1,4 минг тонна

photo_2025-08-12_18-44-26