Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда жами 1 млн дона қоракўл тери олинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,3 % га ошган.

Олинган қоракўл терининг умумий ҳажмига нисбатан энг юқори улуш Бухоро вилоятига (40,9 %) тўғри келди.

Ҳудудлар кесимида олинган қоракўл тери ҳажми:

Бухоро вилояти – 415,6 минг дона

Навоий вилояти – 298,6 минг дона

Қашқадарё вилояти – 180,7 минг дона

Қорақалпоғистон Республикаси – 77,4 минг дона

Самарқанд вилояти – 23,3 минг дона

Сурхондарё вилояти – 9,5 минг дона

Хоразм вилояти – 6,2 минг дона

Жиззах вилояти – 3,5 минг дона

rasm-orakl-teriga_p34640