Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1 млн тонна бодринг етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 131,5 минг тонна;
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 869,3 минг тонна;
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 19 минг тонна.



