Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 40 та хорижий давлатдан қиймати 286 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 467 126 дона мобиль телефон импорт қилинган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 301 минг донага ёки 25,8 % га ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп телефон етказиб берган давлатлар:
Хитой – 1 246 448 дона;
Вьетнам – 186 148 дона;
Ҳиндистон – 12 574 дона;
Корея Республикаси – 5 170 дона;
Россия – 3 792 дона;
Бошқа давлатлар – 12 994 дона.



