Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 207,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 219,9 минг тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,1 минг тоннага ёкки 14 фоизга ошган.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

сабзавотлар – 87,9 минг тонна;

мева ва резаворлар – 56,5 минг тонна;

мош – 11,8 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 5 минг тонна;

тарвуз ва қовун – 0,2 минг тонна;

бошқалар – 58,5 минг тонна.

photo_2026-03-18_17-07-42_p45036