Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 3,55 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,7 фоизга ўсган.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматларнинг 17,2 фоизи тиббий амалиёт ва стоматология хизматларига, 30,7 фоизи шифохона муассасалари хизматларига ҳамда 52,1 фоизи соҳага доир бошқа хизматлар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 60,8 млрд сўм

Андижон вилояти – 155 млрд сўм

Бухоро вилояти – 142,3 млрд сўм

Жиззах вилояти – 80,8 млрд сўм

Қашқадарё вилояти – 131,8 млрд сўм

Навоий вилояти – 56,3 млрд сўм

Наманган вилояти – 162,5 млрд сўм

Самарқанд вилояти – 264,3 млрд сўм

Сурхондарё вилояти – 93,7 млрд сўм

Сирдарё вилояти – 65 млрд сўм

Тошкент вилояти – 330,6 млрд сўм

Фарғона вилояти – 241,9 млрд сўм

Хоразм вилояти – 121,3 млрд сўм

Тошкент шаҳри – 1 642,3 млрд сўм

ss_p52765