Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 3 964 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга камайган.
Мазкур даврда Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:
Россия – 989 нафар;
Корея – 679 нафар;
Қирғиз Р. – 639 нафар;
Туркия – 300 нафар;
Тожикистон – 276 нафар;
Хитой – 252 нафар;
Бошқа давлатлар – 829 нафар.



