Корхона ёки ташкилотингиз қайси статистика ҳисоботларини тақдим этиши ва уларни қайси муддатларда топшириши кераклигини осон аниқлашингиз мумкин.

Бунинг учун stat.uz расмий веб-сайтига кириб, “Интерактив хизматлар” бўлимидаги “Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати” хизматини танлаш ҳамда ташкилотингизнинг СТИРини киритиш лозим.

screenshot-2026-08-24-204703_p89136

Шундан сўнг тизимда ташкилотингиз томонидан тақдим этилиши лозим бўлган статистика ҳисоботларининг тўлиқ рўйхати ва уларни топшириш муддатлари автоматик равишда акс этади.

 

s

Муҳим огоҳлантириш!

Агар номаълум шахслар телефон, электрон почта, мессенжер ёки бошқа алоқа воситалари орқали сиз билан боғланиб, статистика ҳисоботларини норасмий усулда юборишни сўраса, эҳтиёт бўлинг.

Статистика ҳисоботлари фақат e-Stat электрон ҳисобот тизими орқали, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда онлайн шаклда тақдим этилади. Ҳисоботлар мессенжерлар, шахсий электрон почта манзиллари ёки бошқа норасмий алоқа каналлари орқали қабул қилинмайди.

Фирибгарлардан огоҳ бўлинг ва статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этинг!