Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 % га ўсган.

Мазкур даврда Ўзбекистон 160 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар:

— Хитой — 9,6 млрд АҚШ доллари;

— Россия — 5,3 млрд АҚШ доллари;

— Қозоғистон — 2,4 млрд АҚШ доллари;

— Туркия — 1 049,6 млн АҚШ доллари;

— Корея Республикаси — 1 037,0 млн АҚШ доллари;

— Туркманистон — 657,5 млн АҚШ доллари;

— Германия — 640,0 млн АҚШ доллари;

— Ҳиндистон — 607,4 млн АҚШ доллари;

— Беларусь — 508,6 млн АҚШ доллари;

— БАА — 507,9 млн АҚШ доллари.

 32a85b43f9892b70c297cf4a330c16ba_p22624