Миллий статистика қўмитасида 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, турли миллат ва элат вакилларининг жамият ҳаётидаги фаол иштироки ҳамда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик тамойилларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, ходимларга Ўзбекистонда турли миллат вакилларининг бир мақсад йўлида аҳил-иноқ яшаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, бу эса юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг муҳим омилларидан бири экани таъкидланди.




Тадбир давомида иштирокчилар ўртасида фикр алмашилиб, халқлар дўстлиги, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик ғояларини янада кенг тарғиб этиш юзасидан мулоҳазалар билдирилди.
Мазкур тадбир ходимлар ўртасида ватанпарварлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.




